...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек футболи тарихида биринчи марта ғолиблар учун мукофот пуллари жорий этилди


21:14, 10.02.2018 Спорт
 6 419

Ҳаттоки, кучли 6 та ўринни эгаллаган жамоалар ҳам мукофот пулларига эга бўлишади.

Жорий йилда янги формат, янги кўринишдаги Суперлига ва Про-лига баҳсларининг янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида, ўзбек футболи тарихида биринчи марта Суперлига ва Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол баҳсларида ғолиблар учун мукофот пуллари жорий қилинмоқда.
 
Унга кўра Суперлигада ғолиб чиққан жамоага 1 миллиард сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Бундан ташқари кучли 6 та ўринни эгаллаган жамоалар ҳам мукофот пулларига эга бўлишади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Про-лига ғолибига эса 300 миллион сўм берилади. 2 ва 3-ўрин соҳиблари ҳам рағбатлантирилади.
 
Қуйида Суперлига, Про-лига, аёллар футболи ва мини-футбол мусобақалари ғолиб ва совриндорларига бериладиган мукофот пуллари миқдори билан танишишингиз мумкин:
 
Суперлига
1 ўрин учун 1 000 000 000,00
2 ўрин учун 800 000 000,00
3 ўрин учун 700 000 000,00
4 ўрин учун 600 000 000,00
5 ўрин учун 500 000 000,00
6 ўрин учун 400 000 000,00
 
Про-лига
1 ўрин учун 300 000 000,00
2 ўрин учун 200 000 000,00
3 ўрин учун 100 000 000,00
 
Аёллар футболи
1 ўрин учун 300 000 000,00
2 ўрин учун 200 000 000,00
3 ўрин учун 100 000 000,00
 
Мини футбол
1 ўрин учун 300 000 000,00
2 ўрин учун 200 000 000,00
3 ўрин учун 100 000 000,00
 
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, жорий йилги Суперлига мавсумида 12 та жамоа иштирок этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мукофот пули Суперлига ПРО-лига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!