...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси яна бир ЖЧ иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади


21:03, 10.02.2018 Спорт
 3 586

27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш билан ўйнайди.

Аввал хабар берганимиздек, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жанни Инфантино билан учрашув чоғида Ўзбекистон терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда амалий ёрдам беришни сўраган эди. Жанни Инфантино бу борада Ўзбекистондан ёрдамини аямаслигини таъкидлаб ўтиб, буни амалда исботламоқда.
 
Жумладан, жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан Касабланка шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказади.
 
Март ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, 23 март куни Касабланка шаҳрида Африканинг номдор терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчиси Сенегал терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилди.
 
Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2018да “Н” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Польша, Колумбия ва Япония терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
 
Ўзбекистон МТЖ Сенегал ва Марокашдан ташқари, шу йилнинг май ойида Эрон миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишини эслатиб ўтиш даркор.
 
Миллий терма жамоа учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасидаги музокаралар давом этмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Сенегал Марокаш ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!