...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойбек ва Нигоранинг висол оқшомидан тўлиқ репортаж


22:29, 21.11.2015 Шоу-бизнес
 18 184

Ойбек ва Нигоранинг тўйи турли сайтларда исталганча талқин қилинди. Энг тўғри ахборот ва эксклюзив суратлар эса фақат бизда.

   Аввал хабар берганимиздек, 21 ноябрь куни пойтахтдаги “Versal” ресторанида “Ниҳол” мукофоти совриндорилари Ойбек ва Нигоранинг висол оқшомлари бўлиб ўтди. Ўша куннинг ўзидёқ тўйдан онлайн репортажни эътиборингизга ҳавола этган эдик. Кутилган тўй маросимида qalampir.uz сайти бош ахборот ҳамкори сифатида иштирок этиб, уни ёритиб борди.

   Хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйи айни кунларда турли газета ва журналлар, интернет сайтлари томонидан исталганча талқин қилиняпти. Уларнинг аксарияти тўйда иштирок этмагани ва кўрмай туриб таҳминларга таяниб ёки бизнинг маълумотларни яширинча ўғирлаб ахборот тарқатгани ачинарли ҳолат. Шунинг учун тўйдан энг сара суратлар ва тўлиқ репортажни эътиборингизга ҳавола этишни маъқул кўрдик.
 
   Шу куни Ойбек ва Нигоранинг таклифи билан келиннинг дугоналари бинафша ранг либосда, куёв жўралар эса шу рангдаги “бабочка”да ресторанда саф тортишди. Келин билан куёвни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров “Келибди” таронаси билан қарши олди. Сўнг икки ёшнинг санъатдаги фаолиятини анча йиллардан буён кузатиб бориши ва уларни ҳурмат қилишини айтиб, меҳмонларни даврага таклиф қилди.

   Тўйни бошловчилар Даврон Кабулов, Равшан Ҳакимов, Нилуфар Сотиболдиева, Райҳон Уласенова ва Ойхон Ифорзодалар олиб боришди. Навбат Ўзбекистон халқ артистлари Зулайҳо Бойхоновага берилганда созандалар қаторида турган Абдуҳошим Исмоилов номидан ҳам ҳофизанинг ўзи табриклади.

“Дардларимни кўтара олмай,
Ҳалинчак ҳам узилмасин.
Қизлар севмай рози бўлманг,
Бахт уйи ҳеч бузилмасин”, Зулайҳо Бойхонова келин-куёв қаршисида айнан шундай деб куйлади.

   Ўзбекона лутф ва шарқ аёлларига хос маданият ила тўйхонага кириб келган Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева Ойбек ва Нигорани вальсга таклиф қилди. Шу куни келин-куёв нафақат Насиба Абдуллаеванинг, балки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Рашид Холиқов, Тоҳир Содиқов, Мавлуда Асалхўжаева ва “Квартет” гуруҳининг қўшиқларига ҳам рақсга тушишди.

   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов, Райҳон Ғаниева, Мавлуда Асалхўжаева, хонанда Шаҳзода тўйга келиб қўшиқ куйлашдию меҳмонлар қаторидан жой олишмади. “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура эса тўйнинг бошидан охиригача меҳмон бўлиб, даврадан чиқмади. Дарвоқе, хонанда Манзуранинг ҳамкасблари Райҳон Ғаниева ва Муниса Ризаева билан муносабатлари бузилган эди. Хонанда бу ҳақда жуда кўп гапирган. Тўйда эса буни сездирмади. Райҳон куйлайдими ёки Муниса, битта қўшиқни ҳам бегона қилмай рақсга тушди.

   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон эса тўйхонага ташриф буюрдию келин-куёвни табриклашга ҳам улгурмай остонадан ортига қайтди. Маълум бўлишича, Раҳимхонга қўшиқ айтишга навбат тегмаган. Шундан сўнг дастурхон атрофида ўтиришни ҳам лозим топмабди. 

   Устоз ижодкорлар  Ўзбекистон халқ артистлари Мирза Азизов, Муқаддас Холиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Суъдуллаева, Саида Раметова, Раъно Ярашева, Хосият Ҳусанова, Тожибар Азизовалар даврага файз қўшишди. Ёш актрисалар Муқаддас Саъдуллаева ва Шаҳзода Муҳаммедова бир-биридан ажралишмади.

   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда дўстларининг висол оқшомида турмуш ўртоғи Элдор билан хизматда бўлди. Куни кеча иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлган хонанда Мадина Мумтоз тўйга бор йўғи ярим соатга келди. Унинг турмуш ўртоғи Мурод Чустийга эса куёвжўралик вазифаси юклатилган эди.

   Хонанда Шаҳноз тўй тугай деганда келди. Аммо бу даврада унинг қўшиқларини соғинганлар талайгина экан. Ойбек ва Нигоранинг ўзидан тортиб, қариндошлари, ҳатто айрим хонандалар ҳам Шаҳнознинг қўшиқларини жўр бўлиб куйлашди. Келин-куёвни “Келибди” билан Фуррух Зокиров  кутиб олган бўлса, хонанда Фаррух Аҳмедов “Ёр-ёр” айтиб кузатди.

   Тўй Ойбекнинг хонадонида давом этди. Келин ва куёвни санъаткор дўстлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулова, “Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон, хонандалар Фаррух Аҳмедов ва Тоҳир Усмонов “Ёр-ёр” айтиб кутиб олишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева эса “Келин салом” маросимини ўтказди.
 
   Тўй икки ёшнинг ўзлари каби жуда чиройли ўтди. Янги оила вакилларини qalampir.uz сайти жамоаси номидан муборакбод этиб, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаб қоламиз. Тўйдан энг сара суратларни эса сайтнинг галерея бўлимида томоша қилишингиз мумкин.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ойбек Нигора тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Jasur
14:11 18.01.2016

Sizlarga baxt tilab qoluvchi Sarvinoz


Madina
17:32 25.11.2015

videolaridan bosa korili


Баходир
20:03 24.11.2015

ота оналарининг табригларини нега келтирмадингиз


даврон
13:03 24.11.2015

бахт тилайман


Raximbooy
06:23 24.11.2015

Tabrklayman baxtli bolinglar.Hazarasibdan. Raximbooooy



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!