...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли ўзбек актёри вафот этди


17:23, 10.12.2018 Шоу-бизнес
 30 599

QALAMPIR.UZ таҳририяти номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.

Бугун, 10 декабрь куни актёр, режиссёр Ойбек Одилов хасталик туфайли оламдан ўтди. У марҳум санъаткор Иноғом Одиловнинг фарзанди эди.
 
“Ўзбеккино” Миллий агентлик берган маълумотга кўра, марҳум бугун аср номозида сўнгги манзилга кузатилди.
 
Ойбек Одилов илк бор Зулфиқор Мусоқовнинг “Аёл зоти” сериалида томошабин назарига тушган. Шунингдек, у моҳир дубляж актёри сифатида ҳам ўзига хос овоз соҳиби эди.   Унинг ёрқин хотираси ҳамкасблари, яқинлари қалбида мангу яшайди. Сирли табассуми эса ўзбек киносининг экранларида барҳаёт.
 
QALAMPIR.UZ таҳририяти номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ойбек Одилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!