...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ойбек ва Нигоранинг тўйи 21 ноябрда


11:14, 11.11.2015 Шоу-бизнес
 17 067

Ойбек ва Нигора турмуш қуришаётганини расман маълум қилишди. Тўй 21 ноябрда!

   Хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйи шоу бизнесимизда узоқ вақтдан буён кутилаётган тўйлардан бири эди, десак муболаға бўлмайди. Ва ниҳоят “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора 21 ноябр куни турмуш қуришларини маълум қилишди. Айни дамда икки ёш тўйга тайёргарлик кўриш ишлари билан банд. Маълумотларга қараганда, тўй пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади.

   2005 йилдан буён биргаликда фаолият олиб бораётган Ойбек ва Нигора шу вақтга қадар тўй ҳақидаги саволлардан қочишар, ўртадаги ришталарни мухлислар ва халққа ошкор этишни исташмас эди. Бу орада “Уларнинг тўйи бўлиб ўтибди, Нигора бошқа кишига турмушга чиқибди” - деган гаплар ҳам тарқалишга улгурди. Шу каби саволларнинг барчасига тез кунда Ойбек ва Нигора билан бўлиб ўтадиган эксклюзив суҳбатда жавоб топасиз.

  Ойбек ва Нигоранинг тўйи қандай ўтади? Келиннинг куёвга тайёрлаган махсус совғасию янги оила остонасидаги севишганларнинг илк рақсига қизиқяпсизми? 21 ноябр куни хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйидан махсус репортажни онлайн тарзда сайтимизда кузатиб боринг.

  Эслатиб ўтамиз, Ойбек Алимов 1987 йилнинг 8 октябрида, Нигора Исмоилова 1988 йилнинг 12 сентябрида таваллуд топган. Хонандалар 2008 йилда “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланишган.
Қамариддин Шайхов
 

Теглар:тўй Ойбек Нигора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Gulnozaxon
05:56 16.11.2015

Oybek va Nigoraga kattakon oilaviy baxt ijodlarida ulkan zafarlar tilayman BAXTLI BO'LISHSIN


Улуғбек
10:00 12.11.2015

Қўша қаришсин


Мехри
20:44 11.11.2015

Авваламбор мовий осмондек бахт,бегубор севги,окибат,нурли келажак, ота-оналари рохатини куришсин.икки ёш куша каришсин. Севги уммонида калкий бошлаган туй кемаси узра олам-олам кувонч. Нигорани кузидан факат кувонч куз ёшлари оксин. Фарзанд куриш.туйлар килиш ва хакозо. Ойбек маликаси булмиш Нигорахондан чексиз мухаббат кутсин.Эркак киши ё аёл энг улуг бахти бир-бирига интилиб,севилиб яшаш. Бахт денгизида куришиш насиб этсин. Сизларни туйларинг узок кутилган туйлардан.Бахтли булингизлар.Хаклисиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!