...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ота 5 ёшли қизини уй вазифасини бажармагани учун уриб ўлдирди


13:21, 24.10.2017 Олам
 9 162

Қўшнилар қизалоқнинг йиғлаган, бақирган овозини эшитишган, аммо унга ёрдам бера олишмаган...

Мисрда ўзининг 5 ёшли қизини қотилига айланган эркак қўлга олинди. У қизини уй вазифасини бажара олмаганлиги учун калтаклаган. Бу ҳақда “Al Arabia” нашри хабар бермоқда.
 
Полициянинг хабар беришича, Мисрнинг Ғазо (Ал-Гиза) шаҳрида яшовчи эркак 5 ёшли қизининг болалар боғчасида берилган уй вазифасини бажара олмаганлиги туфайли қаттиқ дарғазаб бўлган.
 
Натижада ота пластик трубани қўлига олган ва қизини ўлар ҳолатгача дўппослаган.
 
Қўшниларнинг айтишича, улар қизалоқнинг йиғлаган, бақирган овозини эшитишган, аммо унга ёрдам бера олишмаган.
 
Айни вақтда эркак қўлга олинган. У ўз айбига иқрор бўлган, лекин бу ҳолат “тасодиф туфайли” рўй берганлигини таъкидламоқда.
 
Ота ўз қилмишини тасодиф деб айтаяптими ёки қизининг калтак таъсиридаги ўлиминими? Демак, қизалоқ авваллари ҳам шу ва шу каби усуллар билан жазоланган, деб тахмин қилиш мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туркум мақолалар орқали болалар томонидан билиб-билмай содир этилган “жиноят”ларга қандай муносабатда бўлиш лозимлиги ҳақида айрим тавсиялар билан ўртоқлашган эдик.
Дурдона Расулова 

Теглар:Миср Болалар ўлими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!