...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда неонатал даврда болалар ўлими кўп учрайди


16:06, 09.11.2018 Жамият
 3 186

Ташкилот Ўзбекистон Ҳукумати чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолиш йўлларини излаяпти.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси, давлат ва нодавлат ташкилотлари, халқаро экспертлар ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари янги туғилган чақалоқларнинг олдини олиш мумкин бўлган ўлимини камайтириш ва уларни парвариш қилиш сифатини яхшилаш бўйича миллий консултацияда қатнашди. Бу ҳақда ЮНИСЕФ хабар бермоқда.
 
БМТнинг яқинда эълон қилинган болалар ўлими ҳақидаги глобал ҳисоботига кўра, дунё миқёсида болаларнинг тирик қолишида сезиларли муваффақиятга эришилди. Ҳозирда,  1990 йилга нисбатан миллионлаб болалар тирик қолиш учун яхшироқ имкониятларга эга. Бироқ, ҳисоботда айтилишича,  сўнгги йигирма йил мобайнидаги ушбу ютуққа қарамай,  фақатгина 2017 йилнинг ўзида 5,4 миллион болалар беш ёшга тўлмасдан нобуд бўлди. Улардан 2,5 миллиони бир ойдан кўп яшамди.
 
Ўзбекистонда, 5 ёшгача бўлган болалар ўлимининг олдини олишда сезиларли муваффақиятга эришилган бўлса-да,  расмий маълумотларга кўра, 5 ёшга тўлмасдан вафот этган болалар ўлимининг 57 фоизи неонатал даврда (дастлабки 28 кун ичида) содир бўлмоқда.
 
“Ўзбекистон Ҳукуматининг болалар ҳаётини сақлаб қолиш борасидаги сай-ҳаракатлари мақновга сазовор. Бироқ янги туғилган чақалоқларнинг нобуд бўлиш кўрсаткичи ҳали ҳам юқори. Бу номақбулдир, чунки кўпчилик янги туғилган чақалоқларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин эди”, деган ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн.


 
“Янги туғилган чақалоқлар ва оналарнинг саломатлигини яхшилаш мамлакатнинг умумий ривожланиши учун ҳам жуда муҳимдир”,деб қўшимча қилган у.
 
Турли тадқиқотларнинг натижаларига кўра, оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болалар ўлимининг олдини олишга сарфланган ҳар бир доллар, вақти келиб, сармояни бир неча бор кўпайтириб қайтарар экан. Болаларнинг саломатлигига сармоя қилиш камбағалликни камайтиради ҳамда иқтисодий самарадорлик ва ўсишни таъминлайди.
 
Тадбир иштирокчилари янги туғилган чақалоқлар саломатлиги ҳолати борасида Ўзбекистондаги вазиятни таҳлил қилишди. Улар неонатал парваришни яхшилаш йўлларини муҳокама қилишди ва янги туғилган чақалоқларнинг олдини олиш мумкин бўлган ўлимига чек қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишди.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари ва бошқа мутахассислар янги туғилган чақалоқлар учун камсарф ва сифатли тиббиёт хизматларини таъминлайдиган, татбиқ этиш мумкин бўлган эчимларни топишга ва шу йўсинда Ўзбекистонда чақалоқлар ҳаётига ўзгартириш киритишга келишган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Болалар ўлими ЮНИСЕФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар