...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ортиқча вазндан сақланишнинг табиий усули аниқланмоқда


15:23, 08.05.2017 Бу қизиқ
 4 737

2025 йилга келиб, ортиқча вазнли одамлар сони 2,7 миллиардга етади, ҳаддан ташқари семизликдан азият чекаётганларнинг сони эса 17 фоизга ошади.

Долчинни (корица) истеъмол қилиш организмни семизлик, диабет ҳамда инсулин етишмовчилигидан ҳимоя қилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ ва Туркия олимлари Миннеаполисда бўлиб ўтган Америка юрак ассоциацияси учрашувида маълум қилдилар.
 
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда, ҳозирги пайтда дунё аҳолисининг учдан бир қисми семизликдан азият чекмоқда. Баъзи мамлакатларда эса, масалан, Буюк Британия ва Яқин Шарқда аҳолининг ярмидан кўпида ортиқча тана вазни қайд этилган.
 
Ҳозирдан айтиш мумкинки, 2025 йилга келиб, ортиқча вазнли одамлар сони 2,7 миллиардга етади, ҳаддан ташқари семизликдан азият чекаётганларнинг сони эса 17 фоизга ошади. Шунинг учун олимлар ва экспертлар ортиқча тана вазнидан дори-дармон ёки тўғри овқатланиш орқали халос бўлиш йўлларини ўрганмоқдалар.
 
Туркиялик олимлар олиб борган тадқиқотлар долчин таркибидаги полифенол антиоксидантлар семизликка қарши курашда яхши натижа беришини кўрсатди. Долчин ёғларни эритиш хусусиятига эга, антиоксидантларга бой бўлиб, бундан ташқари, жигар ва бошқа органларда ёғ йиғилишига сабаб бўлувчи қондаги холестерин ва ферментларни камайтиради.
 
Шунинг учун олимлар долчиндан нафақат пазандаликда, балки глобал семизлик эпидемиясига қарши курашда терапевтик мақсадда ҳам фойдаланиш мумкинлигини айтиб ўтдилар.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Семизлик Олимлар долчин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!