...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонгда яхши кайфиятда бўлиш нима учун муҳим?


09:08, 24.08.2018 Саломатлик
 5 170

Мутахассислар кўнгиллилардан иборат гуруҳнинг кунни қандай бошлашини кузатган.

АҚШнинг Пенсильвания штати Соғлом қариш маркази мутахассислари кунни психологик босим остида эмас, яхши, хуш кайфият билан бошлаш муҳим эканини таъкидлаяптилар. Тонгдаги салбий эмоциональ ҳолат бутун кун давомида шунга яраша натижаларга олиб келиши мумкин.
 
Мутахассислар кўнгиллилардан иборат гуруҳнинг кунни қандай бошлашини кузатган. Маълум бўлишича, инсон уйғонганда олдинда турган оғир кун ҳақида ўйлаб, ўзини ёмон ҳис қилса, бу унинг фикрлашига салбий таъсир қилади.
 
Тонгдаги босим сабаб уларнинг янги маълумотларни ўрганиб, эслаб қолишга хизмат қилувчи ишчи хотираси ўша куни ёмон натижа кўрсатган.
 
“Стресли ҳолатни тасаввур қилиш, реал стресли ҳолатдан мустақил равишда ишчи хотирага сезиларли таъсир қилади”, деб изоҳлаганлар олимлар.
 
Ишчи хотиранинг сусайиши диққатни жамлашни қийинлаштиради ва мия фаолиятида узилишлар кузатилади. Бу ёши катта инсонлар учун когнитив тушкунлик (хотира, ақлий лаёқатнинг сусайиши) сабаб янада хавфли.
 
Шундай экан, кунни яхши кайфиятда бошлаб, уни муваффақиятли якунлашга ҳаракат қилинг. Тонгда сизни тушкун ҳолга туширувчи нарсаларни ўйламанг.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тадқиқот Олимлар хотира 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!