...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Франциянинг сайланган президентини табриклади


14:51, 08.05.2017 Жамият
 2 533

Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макронни Франция президенти лавозимига сайлангани билан табриклади.

Кеча, 7 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари якунига кўра, Эммануэл Макрон Франция президенти сайловида ғалаба қозониб, янги президент сифатида сайлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макронни Франция президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
“Бўлиб ўтган сайловлар сезиларли иқтисодий, технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга жаҳоннинг етакчи давлатларидан бири – Франциянинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга Сизнинг муҳим ва тажрибали давлат арбоби сифатида қўшган муносиб ҳиссангиз эвазига қозонган юқори ишонч ва ҳурматни тасдиқлайди”, дейилади мактубда.
Бобур Жалолов

Теглар:Эммануэл Макрон Шавкат Мирзиёев Франция Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар