Жабрланувчилар охири жорий йилнинг 23 апрель куни ИИБга мурожаат қилишган.
Маълум бўлишича, у фуқаролар А.Ҳ. ва О.А. ишончига кириб, уларга БААнинг Дубай шаҳридан Iphone-6 русумли телефон аппарати олиб келиб беришини айтиб, биридан 7 500 000 сўм, бошқасидан 32 960 000 сўм миқдорида пул олган. Лекин жами 40 460 000 сўм маблағни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Шунча пайт мобил алоқа воситаси келишини кутган жабрланувчилар охири жорий йилнинг 23 апрель куни ИИБга мурожаат қилишган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-1-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.