...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар қадимги мисрликлар мўмиёсининг таркибини аниқлашди


17:49, 17.08.2018 Бу қизиқ
 5 709

Италиянинг Турин музейида ҳозирги топилаётган мўмиёлар сақланади.

Олимлар энг қадимги мисрликлар мўмиёларини текшириш давомида илк бор унинг таркибини аниқладилар.
 
Бир мўмиё устида олиб борилган суд-тиббиёт экспертиза натижаларига қараганда, милоддан аввалги 3700-3500 йилларда амалга оширилган дастлабки мўмиёлаш ишлари анчайин узоққа чўзилган.
 
Италиянинг Турин музейида ҳозирда топилаётган мўмиёлар сақланади.


 
Археолог олимларнинг интервьюсини ОАВда эълон қилинди. Унда айтилишича, 4000 йил давомида Миср мўмиёсидан танани қотириб қўйиш учун фойдаланиб келишган.
 
Доктор Степҳан Буклей Нью Йоркда жойлашган археологлар университетида фаолият олиб боради. Доктор Буклей ва унинг жамоаси “бармоқ изи”даги ҳар бир таркибий қисмни ўрганиб чиқди. Шунга қарамасдан ҳар бир элемент жуда кўп манбалардан иборат.
 
Мумиёнинг асоси қуйидагилар:
  • ўсимлик мойи – асосийси кунжут мойи;
  • илдиз экстрактидан тайёрланган бальзам тури;
  • ўсимлик таркибидаги сақич;
  • ёнғоқ дарахти қатрони (бу асосийси);
  • бактерияга қарши хусусиятлар аралаштирилади, майитга суртилади ва бу тананинг чириши олди олинади.
Маълумот учун, қадимда фиръавнлар вафот этганида танаси чириб кетмаслиги учун мўмиёланган. Фиръавнларнинг жасадлари йўқолиб кетмаслиги учун уларга атаб эҳромлар қурилган. Ҳозиргача олимлар Рамзес II, Тутанҳамон II нинг мўмиёлари топилган.
Маржона Жуманова

Теглар:мумиё Миср тадқиқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!