...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оксана Чусовитина бу сафар Доҳада чемпион бўлди


19:21, 24.03.2018 Спорт
 2 866

Кумуш медаль КХДР вакили Пьён Рё Йонгга насиб қилган бўлса, бронза медалига франциялик Колин Девилард эга чиқди.

Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина бу сафар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон кубоги баҳсларида иштирок этмоқда.
 
Тажрибали спортчи бугун, 24 март куни бўлиб ўтган баҳсларда ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлай олди ва олтин медаль соҳибига айланди.
 
У ўзининг севимли йўналиши бўлган - таяниб сакраш баҳсларида 14,433 балл жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.
 
Кумуш медаль КХДР вакили Пьён Рё Йонгга насиб қилган бўлса, бронза медалига франциялик Колин Девилард эга чиқди.
 
Маълумот учун, Дохадаги жаҳон кубогида 39 мамлакатдан 160 нафар спортчи иштирок этмоқда. Уларнинг 101 нафари эркаклар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган бўлса, 59 нафари аёллар ўртасидаги мусобақада ўз омадини синаб кўрмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Чусовитина ўтган ҳафтада Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган жаҳон кубоги баҳсларида олтин ва бронза медаллари соҳибига айланганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Оксана Чусовитина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!