...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: “Мисс АҚШ” унвонини қўлга киритган биринчи мусулмон аёл ўз динини ўзгартирди


18:35, 10.05.2016 Олам
 9 954

Мусулмон аёл турмушга чиқиш истагида христиан динига ўтди.

Америка фуқароси Рима Факих 2010 йили “Мисс АҚШ” унвонига сазовор бўлганди. Бугун, 10 май куни у турмушга чиқиши муносабати билан ўз динини ўзгартирди ва ислом динидан насронийликка ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри “Christian Today” нашри маълумотлари асосида хабар бермоқда.

“Рима Факих ливанлик Маронит черкови аъзоси бўлган Вассим Салиби билан турмуш қуриш олдидан ислом динидан чиқиб, христиан динини танлади”, дейилади мақолада.
 
Маълумотларга кўра, Салиби машҳур мусиқий продюсерлардан бири. Айни дамда у Канадада истиқомат қилади. Хабарда айтилишича, тўй маросими шу ҳафтада бўлиб ўтади. Аслида Факихнинг “Мисс АҚШ” унвонини олгани катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. Ўшанда қатор ислом дини уламолари уни танқид қилишганди.
Умида Якубова

Теглар:Тўй Рима Факих Мисс АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
19:33 10.05.2016

Вой ахмоғей, шундай тинчлик динидан воз кечиб бўладими, ана энди кўрасан хор бўлишингни, диндан динга кўчиб ўтишлигам шу америка қитъасида жуда оммавийда. Хамма ахмоқлар ўша ерда яшайди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!