...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Париждаги теракт ташкилотчилари Брюсселда бўлган портлашларга алоқадор


16:31, 22.03.2016 Олам
 2 919

18 март куни Париждаги террористик ҳужумларни ташкил этишда айбланаётган Салоҳ Абдусаломни ҳибсга олган эди.

18 март, жума куни Бельгия хавфсизлик ходимлари Париждаги террористик ҳужумларни ташкил этишда айбланаётган Салоҳ Абдусаломни ҳибсга олган эди. Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, Салоҳ ва унинг укаси номига ижарага олинган транспорт воситалари Париждаги террористик ҳужумларда фойдаланилган. Бу ҳақда “Lifenews” хабар берди.

Салоҳ ҳибсга олинаётган пайтда ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган, лекин у яширинган жойда портловчи ускуналар топилган.

Бельгия ҳуқуқ-тартибот органларининг маълумотларига кўра, сўров пайтида Абдусалом фаол равишда гувоҳлик берган ва Франция полициясига Париждаги теракт ташкилотчилари ҳақида тўлиқ маълумот беришга тайёр эканлигини айтган. Бельгия ҳукумати уни Францияга экстрадиция қилишга шайланаётган бир пайтда, Брюсселда қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширилди. Шунинг учун, Париждаги теракт ташкилотчилари Брюсселдаги портлашларга дахлдор деб тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Брюсселда аэропорт ва метро бекатларида кучли портлашлар кузатилди. Натижада 25 га яқин одам ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бельгия Теракт Брюссель Салоҳ Абдусалом Париж теракти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!