...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортида отишма содир бўлди


11:50, 15.08.2016 Олам
 2 599

Бу ҳақда ўша вақтда аэропортда бўлган йўловчилар Twitter’даги саҳифалари орқали хабар беришган.

Бугун 15 август куни тонгда Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортида отишма содир бўлди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Айни хабар Twitter орқали ўша вақтда аэропортда ўз манзилларига йўл олиш учун келган йўловчилар томонидан тарқатилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 8 рақамли терминал олдида икки марта ўқ овози эшитилган. Полиция зудлик билан одамларни эвакуация қилган. Самолётга чиқиш йўллари ёпиб қўйилган, баъзи рейслар эса тўхтатилган. Ҳозирда отишмани содир этган фуқароларни қидириш ишлари давом этмоқда. Воқеа жойида кинологлар текширув олиб бормоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Нью-Йорк Отишма Twitter Жон Кеннеди аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!