...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистондаги тўйга меҳмонларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Қурбонлар бор


11:46, 15.08.2016 Олам
 2 863

ЙТҲда жароҳатларган меҳмонларнинг аҳволи оғир, шу сабабли қурбонлар сони янаортиши мумкин.

Кеча, 14 август куни Покистоннинг Паландри қишлоғида тўйга меҳмонларни олиб келаётган автобус  ЙТҲга  учради. Натижада 22 киши вафот этди, 50 киши турли тан жароҳатларини олди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, тепаликдаги трассада кетаётган автобус ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши натижасида ағдарилиб кетган. Воқеа жойининг ўзида 22 қурбон бўлди,  50дан ортиқ киши жароҳатланиб, яқин атрофдаги шифохоналарга етказилди. Полиция қурбонлар сони 22 тадан ҳам ошиши мумкинлигини айтмоқда. Боиси аксарият беморларнинг аҳволи жуда оғир деб баҳоланяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, ОАВ ЙТҲда вафот этганларнинг сонини 16 нафар, жароҳатланганлар 29 киши деб эълон қилган эди. Бироқ олинган жароҳатлар туфайли яна 6 киши вафот этди. 
Умида Якубова

Теглар:Покистон Тўй ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!