...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркда яна машинада пиёдаларга ҳужум қилинди


10:45, 04.12.2017 Олам
 3 449

Нью-Йоркдаги машина ҳужуми теракт деб баҳолнмаяпти.

Нью-Йоркда 3 декабрь куни автомобиль ҳайдовчиси бир қанча одамлар устига ҳужум қилгани ҳақида хабар тарқатилди.
 
Куинс тумани ҳудудида содир бўлган ҳодиса якшанба куни тонгги 4:45да содир бўлгани айтилмоқда. Ушбу ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлган ва уч нафар одам жиддий жароҳатланган. Икки нафар жабрланган шахсларнинг ҳаёти хавф остида экани маълум қилинди.
 
Нью-Йорк полицияси жиноятчи оқ рангли енгил машинада бўлганини ва воқеа жойидан яширинганини хабар қилган. Ҳуқуқбузарнинг машина билан одамларни босиб кетишга уринишни нима сабабдан амалга оширгани ноаниқлигича қолмоқда.
 
Нью-Йорк шаҳри полицияси ҳодиса юзасидан суриштирувни бошлаб юборган. Ҳуқуқ тартибот органи ходимларининг хабарига кўра, машинада босиб кетиш содир бўлган жойда бироз аввалроқ пичоқбозлик содир этилган. Пичоқлашувда икки одам тан жароҳати олган.
 
Гувоҳларнинг айтишича, одамларни босиб кетган оқ машина аввал бар олдида турган машинага урилган ва шундан сўнг одамларни босиб кетган.
 
Бошқа бир гувоҳнинг айтишича, машина пиёдалар йўлагида катта тезликда ҳаракатланган. Машина тезлиги соатига 80 километрни ташкил этгани маълум қилинган. Машина уриб юборганида таналар ҳавода учиб кетганини айтиб ўтган.
 
Полиция воқеани теракт сифатида баҳоламаётгани айтилмоқда.
 
Аввалроқ, Нью-Йоркда теракт содир этилгани ва 8 киши ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мазкур терактни амалга оширганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган ва у ўзбекистонлик Сайфулло Соипов эканлиги маълум бўлган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Нью Йорк Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!