...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркда “Звонок” картинаси қаҳрамони “тирилди”


15:21, 24.01.2017 Бу қизиқ
 5 796

Ҳис-ҳаяжонга берилувчан ва юраги бўш кишиларга видеони томоша қилишни тавсия этмаган бўлардик.

Нью-Йоркдаги маиший техника дўконларидан бирида меҳмонлар учун кутилмаган воқеа юз берди. Қўрқинчли фильмлар сирасига кирувчи “Звонок” картинаси 3- қисмининг трейлери тақдим этилиши “ўйин” тарзида ташкил этилди.
 
Ўйин ташкилотчилари пардоз, яъни грим ёрдамида “Звонок” фильми қаҳрамони қиёфасини акс эттирган қизалоқни дўкондаги телевизорлар орқасига яшириб қўйишди. Дўконга ташриф буюрган меҳмонлар трейлерни томоша қилиш учун телевизор қаршисига тўпланишди.
 
Телевизор экранларида фильм тасвирлари пайдо бўлгач, орқа тарафдан картина қаҳрамони меҳмонлар қаршисига чиқиб келди. Бу фильмни томоша қилганлар яхши билишадики, картинадаги бош роль ижрочиси сочлари узун ва ёйилган, қон аралаш оқ узун кўйлакда юради.
 
Телевизор орқасидан чиқиб келган актриса қиз ҳақиқатан ҳам бош қаҳрамонга “жон киргандек” тасаввур уйғотди. Меҳмонларнинг айримлари бу воқеадан сўнг мириқиб қилиб кулишган бўлса, айримларининг қўрқувдан ўзларига келишлари учун узоқ вақт керак бўлди.
 
Бу “ўйин”ни YouTube сайтидаги канал орқали томоша қилишингиз мумкин. Албатта, ҳис-ҳаяжонга берилувчан ва юраги бўш кишиларга видеони томоша қилишни тавсия этмаган бўлардик. 
 
Дурдона Расулова

Теглар:Қўрқинчли фильм Звонок Нью-Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!