...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лимузин иштирокидаги ЙТҲда 20 нафар одам ҳалок бўлди


12:09, 08.10.2018 Олам
 11 723

Гувоҳларнинг маълум қилишича, SUV русумли лимузин йўлда бошқа бир автомобиль билан тўқнашган.

Жорий йил 6 октябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида лимузин иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Воқеа оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган.
 
Маҳаллий гувоҳларнинг маълум қилишича, SUV русумли лимузин йўлда бошқа бир автомобиль билан тўқнашади, сўнгра машиналар тўхташ жойидаги одамларни уриб юборади.
 
Қурбонларнинг 18 нафари лимузин ичидагилар яна икки нафари йўловчи бўлган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумот берган.
 
Ҳодиса сабаблари номаълум. Ҳозирда маҳаллий полиция юз берган вазиятни ўрганмоқда.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Нью-Йорк ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!