...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев: “Лавозимим фарзандларимга мерос эмас”


12:49, 24.11.2016 Олам
 3 614

Қозоғистон Республикаси президенти фарзандлари унинг сиёсий фаолияти давомчиси бўлмаслигини айтди.

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ҳокимиятни ўз авлодларига мерос қилиб бермаслигини айтди. Бу ҳақда “Rustelegraph.ru” сайти хабар берди.
 
“Мен фарзанларимга давлат ҳокимиятини мерос қилиб қолдирмоқчи эмасман. Бу ҳолат биз учун эмас, деб ўйлайман. Ҳукумат вакилининг алмашиш қоидалари Конституцияда белгилаб қўйилган”, дейди Қозоғистон президенти.
 
Назарбоевнинг ўз лавозимида 2020 йилга қадар фаолият олиб боришини айтган. Лекин Қозоғистон Республикаси раҳбари кейинги президент сайловида иштирок этиш ёки этмаслигига изоҳ бермади.
 
Айни дамда Нурсултон Назарбоев 76 ёшда. У Қозоғистонни 1991 йилдан буён бошқариб келади. 2015 йилда ўтказилган президент сайловида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Президентнинг тўнғич қизи Дарига Назарбоева Қозоғистон парламенти сенатори ҳисобланади.
 
Қозоғистон Республикаси Конституциясига асосан президент ўз муддатини сўнггига қадар бажара олмаса, давлат раҳбари лавозимини сенат раиси эгаллайди. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев Президентлик лавозими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!