...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда кўнгилли ҳайдовчилар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатмоқда


12:16, 24.11.2016 Жамият
 5 070

Совуқ кунларда манзилга бепул етказиш акцияси бошланган вақтда саноқли ҳайдовчилар бундай кўнгилли ишга қўл урганди. Кейинчалик ўнлаб ҳайдовчилар бу акцияга қўшилди.

Тошкент шаҳрида қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган бир пайтда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳининг бир неча аъзолари хайрли ишга қўл урдилар.
 
Ноқулай об-ҳаво шароитида транспорт ҳаракати қийинлашиши сир эмас. Баъзи ҳайдовчилар шу кунларда маълум манзилдан иккинчи манзилга бепул элтиш шарти билан йўловчилар олиб кетишлари ҳақида эълонлар чоп этмоқда.
 
Бу айниқса, вақт тиғиз бўлганида ҳамюртларимизга қулайлик яратади. Аввалига йўловчиларни бепул элтиш борасидаги эълонлар бирин-кетин чоп этилган бўлса, кейинроқ миннатдорлик мазмунидаги изоҳлар ёзила бошланди.
 
Хусусан, Қўйлиқ мавзесидан шаҳар марказигача, Қора-қамиш даҳасидан Ўрикзор бозоригача ва бошқа манзиллар бўйича кўнгилли ҳайдовчилар йўловчиларни олиб кетишган. Бир неча фойдаланувчилар бундай хизматдан фойдалангани ҳақида ҳам хабарлар қолдириб, совуқ ҳавода тез, осон ва бепул манзилига етиб олгани учун миннатдорлик сўзларини изҳор этган.
 
Кўнгилли ҳайдовчиларнинг бундай ҳаракатларини кўпчилик олқишлади. Яқинда Хоразм вилоятида ҳам ҳомиладор аёлларни бепул манзилга етказувчи автомобиль пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Сурат орқали тарқалган хабар ўз тасдиғини топмаган.
Дурдона Расулова

Теглар:Водители Ташкента Кўнгилли такси Кўнгилли ҳайдовчилар Акция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар