...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳожирларнинг оғир ҳаёти “Reuters”га мукофот олиб келди


16:22, 19.04.2016 Олам
 6 763

Эътиборингизга мукофотга сазовор деб топилган тасвирлар ҳавола этилади

Дунёга машҳур нашрлардан бири Reuters мигрантлар инқирози фотографияси учун АҚШнинг Пулитцер совринига лойиқ топилди. Нашр Европага Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардан келаётган муҳожирлар ва мигрантлар ҳаётини акс эттирган, юракни ларзага келтирувчи суратлар билан танловда иштирок этди.

Маълумот учун, Пулитцер АҚШнинг энг обрўли совринларидан бири бўлиб, у адабиёт, журналистика, мусиқа ва театр соҳаларидаги энг яхши иш учун берилади.

Яқин Шарқдаги нотинч вазият туфайли минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар. Улар Европа давлатларига тинч ҳаётни истаб интилмоқдалар.

Бу тасвирларни кўрган ҳар бир кишининг қалби ларзага келиши тайин. Тез суратларда ўзгариб бораётган дунёнинг турли чеккаларида кечаётган оғир вазият, уруш ўчоқларида бир бурда нонга зор бўлаётган болалар, фарзанд доғини кўраётган ота-оналар, кўзида ёш билан охирги нафасига қадар яшашга умид боғлаётган кексаларнинг ҳаётини кўра туриб, уларни бу кўйга солганларга, инсон номига доғ тушириб, ҳайвоний ишларга қўл урганларга лаънат айтасан киши.
 
Баъзан ҳаётидаги майда муаммолардан, машинасини янгисига алмаштира олмаётгани, тўйига фалончи юлдузни чақиришга озгина маблағи етмаётганидан нолиётганларга дуч келамиз. Суратда акс этган одамлар эртасини ўйлаш уёқда турсин бугун қорни қандай тўйишини ҳам билмайди. Наҳот, шукур қилишимизга шуларнинг ўзи камлик қилса? Истиқлол берган улуғ неъматлар сабаб бугун устимиз бут, қорнимиз тўқ, эртамизга ишонч билан боқяпмиз. Кексалар дуога қўл очганда, бежизга юртга омонлик, тинчлик, ободлик сўрашмайди. Зотан тинч ва осойишта мамлакат эртаси ҳақида қўрқмай ўйлайди, бугунгидек тўйлар қилади, бошини сарбаланд тутади. 


Қуйида “Reuters” нашрининг мукофотга сазовор деб топилган фотосуратлари эътиборингизга тақдим этилади.



























Руслан Сулаймонов

Теглар:Мигрантлар Муҳожирлар Reuters Тинчлик Истиқлол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

FR
13:51 20.05.2016

Ilohim gozal O'zbekistonimizga ko'z tegmasin! Osoyishta farovon hayotimiz uchun Ollohga beadad shukurlar bolsin!!! Yurtimiz faqat gullab yashnasin!!!


Малика
17:55 29.04.2016

Хар бир инсон аваламбор тинч ва осойишта кун кечираётгани учун, тунлари осмон узра учмаётган ўқ товушлари учун, Оллохим бераётган нематлари учун, юртбошимиз яратиб берган қулайликлар ва химоялари учун шукур қилишлари керак. Хеч қайси бир инсон бундай хор ва зор бўлмасин. Бу воқеаларда азият чекаятганларга одамнинг рахми келади. Айникса гўдакларга, улар дунёга келиб бирданига ҳаётнинг қаттиқ синовларига дуч келдилар. Истагим, тинчлик бўлсин дунёда. Оллоҳим юртимни, халқимни ва юрт бошимизни доимо панохида асрасин.


Nuriddin
11:37 23.04.2016

Осойишта - тинч хаётимиз учун оллохга беадад шурлар булсин. Халкимизнинг тинчлигини саклаш йулида хизмат килаётган хар бир инсонга минг рахмат. Президентимиз доимо сог омон булсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!