...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва 7 мамлакат ҳарбий делегатлари Челябинскда


17:10, 15.03.2018 Олам
 2 221

“Тинчлик миссияси” қўшма антитеррорчилик ўқув машғулотлари икки йилда бир марта ўтказиб келинади.

Россиянинг Челябинск вилоятига Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо 8 давлат – Ўзбекистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг ҳарбий делегациялари тўпланди.
 
Улар август ойида Челябинск вилоятидаги Чебаркуль полигонида ўтказиладиган “Тинчлик миссияси - 2018” қўшма антитеррорчилик ўқув машғулотлари бўйича музокаралар олиб боради.


 
Маълумотларга кўра, ҳарбий вакиллар машғулот майдонидаги амалий ҳаракатлар режасини муҳокама қилади. Бундан ташқари, ҳар бир давлатдан “Тинчлик миссияси - 2018” доирасида иштирок этадиган кучлар таркиби, машғулотларда қўлланиладиган ҳарбий техникалар ва уларни Россия ҳудудига ўтказиш тўғрисидаги келишувлар тузилади.
 
Август ойида бўлиб ўтадиган машғулотлар доирасида, Челябинск вилоятида ШҲТга аъзо давлатларнинг Бош штаби раҳбарлари учрашуви режалаштирилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, “Тинчлик миссияси” қўшма антитеррорчилик ўқув машғулотлари икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Охирги машғулотлар 2016 йил Қирғизистоннинг Эдельвайс полигонида бўлиб ўтган.
Суннатлла Абдуллаев

Теглар:ШҲТ Челябинск Тинчлик миссияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!