...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ишсиз ва паспортсиз қолган ўзбекистонликлар Президентдан ёрдам сўради


20:25, 22.06.2018 Олам
 10 209

Ўзбекистонликлар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан ёрдам ололмагач, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлашга юборилган 53 нафар Ўзбекистон фуқароси иш ва паспортсиз қолган.
 
Улар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга ушбу вазиятда ёрдам беришини сўраб видеомурожаат йўллаган.
 
Мурожаатда айтилишича, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан шартнома тузган фуқароларга қурилишдан иш берилиши ваъда қилинган.
 
Ишга жўнатилаётганларида уларнинг мутахассисликлари агентлик томонидан тасдиқланган. Аҳамиятлиси шуки, бу хизмат бепул бўлмаган. Хорижда ишлашни хоҳловчилар бир миллиондан пул тўлашган. Баъзилар бу пулни тўлаш учун қарз олишларига тўғри келган.
 
Бироқ Санкт-Петербургга келгач, маълум бўлганки, иш берувчилар профессиональ қурувчиларга сўров берганлар. Агентлик бўлса, мигрантларнинг мутахассислигини ҳужжатларда тасдиқлаб, уларнинг малака ва маҳоратларини текширмаган. Натижада иш берувчилар ишчиларни лаёқатсизга чиқарган.
 
Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқаролари 20 кун қурилишда ишлаган ва уларнинг ҳар бирига 10 минг рублдан тўлашган. Иш берувчилар ишлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш баҳонаси билан ўзбекистонлик фуқароларнинг паспортларини олиб қўйган. Иш берувчи ҳаражатларни қоплаш учун улардан 800 доллар сўраш билан бирга паспортларни қайтармаяпти.
 
Мигрантлар на Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, на бошқа бировдан ёрдам ололмагач, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишга қарор қилганлар. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Меҳнат мигрантлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!