...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков Тошкентда концерт беради


12:50, 07.08.2018 Шоу-бизнес
 12 865

Мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаков Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланган.

“Qalampir.uz” манбасига кўра, 28 август куни Туркистон санъат саройида Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаковлар концерт бериши кутилмоқда.
 
Концертда Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Озодбек Назарбеков ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева меҳмон сифатида ташриф буюради.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг май ойида АҚШга амалга оширган расмий ташрифи давомида ўзбекистонлик маданият ва санъат арбоблари билан учрашган эди. Ушбу учрашув вақтида ўзбек мақом санъати, ўзбек миллатининг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаков Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланганди.



Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтларда кўпчилик “Бухоро яҳудийлари” қатори Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаковлар ҳам АҚШда доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган эди. 
Санжар Жўра

Теглар:Изро Малаков Муҳаббат Шамаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!