...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳаббат Шамаева АҚШ президентлигига сайловларда кимга овоз беришини маълум қилди


13:35, 06.09.2016 Жамият
 7 467

АҚШ катта сиёсий жараёнлар арафасида турибди. Сайловда энг кучли номзодлар эса Трамп ва Клинтон. Тахминимизча, Шамаева аёл кишини танласа керак.

Ўтган ойнинг охирларида Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева Тошкентга ташриф буюриб, дўстлари ва яқинлари даврасида ўзининг 72 ёшини нишонлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
1992 йилда АҚШга жўнаб кетган ҳофиза мана 24 йилдирки океан ортида истиқомат қилиб келяпти. Бугун у АҚШ фуқаросига айланган бўлсада жонажон Ватани – Ўзбекистонга муҳаббати чексиз. Аввалроқ, у билан бўлиб ўтган суҳбатдан қисқача тақдим этиб, Президент Ислом Каримовни ўз Президенти, Ўзбекистонни эса она Ватани дейишини айтган эдик.
 
Айни дамда АҚШ жуда катта сиёсий жараёнлар остонасида турибди. Мамлакат президенти лавозимига бўлиб ўтадиган сайлов бутун дунё нигоҳида. Хўш, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева бу сайловларда кимга овоз беради? Лавозимнинг энг кучли номзодлари Трамп ва Клинтон. Шамаева кимга ён босади? Бу савол билан хонанданинг ўзига мурожаат қилдик.
 
— (ўйланиб) Очиғи бундай саволни кутмаган эдим. Саволингизга жавоб беришим жуда қийин. Ҳиллари Клинтон хоним сиёсатни яхши тушунади, анча йиллардан буён давлат бошқарувида. Унинг дипломатик этикаси ҳам жуда юқори даражада. Мулойимлик, назокат, вазминлик ва оғир-босиқлик Клинтонга хос. У сайловчиларнинг ҳар қандай саволига ўзини босган ҳолда жавоб қайтаради. Умуман, ҳар қандай оғир вазиятдан дипломатия билан чиқиб кета олади. Бироқ аёллардаги бу ҳолат эркакларга ҳамиша ҳам маъқул келавермайди.
 
Трампда эса шаҳд бор. У саволларга очиқ-ойдин, ошкора жавоб беради. Вазиятни реал баҳолайди.
 
Сайловда кимга овоз беришим борасида ҳали аниқ қарорга келганим йўқ. Чунки вазият ҳар дақиқада ўзгариши мумкин. Очиғини айтсам, мен жуда кўп ўқийман. Газета ва журналларни кузатаман, ахборотларни назардан четда қолдирмайман (ўйланиб). Тўғриси, саволингизга жавоб беришга қийналяпман. Ҳар ҳолда Клинтон барибир аёл киши.
 
Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева билан интервьюнинг тўлиқ шаклини тез орада “Qalampir.uz” сайтида ўқишингиз мумкин. 
Қамариддин Шайхов
Суратлар муаллифи: Жавоҳир Якубов

Теглар:Муҳаббат Шамаева Ҳиллар Клинтон Дональд Трамп АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар