...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳаббат Шамаева: “Ўзбекистон – менинг Ватаним, Ислом Каримов – менинг Президентим!”


15:39, 29.08.2016 Жамият
 13 615

АҚШ фуқаролигини олган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева “Qalampir.uz” билан суҳбатда бўлди.

Аввалроқ, 24 йилдан буён АҚШДа истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева Тошкентда меҳмон бўлиб тургани, 72 ёшни қаршилаган хонанданинг юбилейи муносабати билан ижодий кечаси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Куни кеча ҳофиза билан “Qalampir.uz” сайти учун махсус интервью ташкил этилди. АҚШ фуқаролигини олган ҳофиза океан ортига кетиши ва бу юрт унинг ҳаёти ва фаолиятида қанчалик муҳим ўрин тутгани ҳақида гапирар экан, Ўзбекистонни ўз Ватани деб билишини, қаерга борса мамлакат номидан қўшиқ куйлашини алоҳида эътироф этди.
 
— Мен Ўзбекистон фарзанди эканимдан фахрланаман. Фарзандларим АҚШга кетгани учун 1992 йилда турмуш ўртоғим Илёс Маллаев билан уларнинг кетидан боришга мажбур бўлдик. Илёс акангиз ҳам, мен ҳам АҚШда қолишни умуман ҳаёлимизга келтирмаган эдик. Ота-она фарзандларидан йироқда яшаши жуда қийин экан. Бир йилга борамизу-келамиз, деб кетгандик. Ўша ерларда қолиб кетишга тўғри келди. Бироқ ҳозиргача қаерга борсам мен Ўзбекистон фарзандиман, дейман. Ишонсангиз, инглиз тилини ҳам тузукроқ ўрганганим йўқ. Чунки атрофимда ўзбеклар, руслар бизга қардош миллат вакиллари жуда кўп.

— Ўзбекистонга сўнгги бор 2011 йилда келгандингиз. Ўзгаришлар қай даражада?
— Таассуротларимни сўз билан ифода эта олмайман. Меҳмонхоналар, бир неча қаватли дўконлар, Миллий кутубхона биноси, концерт саройлари – Ўзбекистон учун бир вақтлар орзу эди. Ҳали вилоятларга боришга улгурмадим, лекин Тошкентни таниб бўлмайди. 5 йил оралиғидаги ўзгаришлар шу қадар катттаки, 25 йил давомида амалга оширилган бунёдкорлик ҳақида гапиришга вақт етмайди.

— АҚШдагиларнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикри қандай?
— Жуда яхши! Улар Ўзбекистонни билади, танийди, ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олаётганидан хабардор. Ўзбекистоннинг бошида ўз фикрига эга, фидоий Президент бор. Мен Ўзбекистонни қанчалик ўз Ватаним десам, Ислом Каримовни ҳам шунчалик ўз Президентим дейман.
 
Суҳбатнинг тўлиқ шаклини тез орада “Qalampir.uz” сайтида ўқишингиз мумкин. 
Қамариддин Шайхов
Суратлар муаллифи: Жавоҳир Якубов

Теглар:Ислом Каримов Муҳаббат Шамаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар