...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муҳаббат Шамаева Ўзбекистонга келди


11:25, 22.08.2016 Шоу-бизнес
 9 535

Бугунги ёш авлод Муҳаббат Шамаевани танимаган тақдирда ҳам “Кўчалар”ни ёддан билиши аниқ.

Анча йиллардан буён АҚШда истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева 19 август куни Тошкентга келди. Устоз санъаткорни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Султонпошша Ўдаева, Гулбаҳор Эрқулова ҳамда санъат оламининг кўплаб вакиллари кутиб олишди.
 
“Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева шаҳримизни кўриб, “Таниб бўлмас даражада ўзгариб кетибди”, деб фахр билан гапирдилар”, дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова.


 
Асли Бухородан бўлган Муҳаббат Шамаевани кекса авлод вакиллари жуда яхши танишади. У айтган қўшиқлар кириб бормаган ўзбек хонадони йўқ. Боз устига бир вақтлар “Олтин фонд”га киритилган қўшиқлар бугун Малика Эгамбердиева, Зиёда каби каби хонандалар томонидан қайта куйланяпти. Биргина “Кўчалар” қўшиғи Муҳаббат Шамаева ижоди қанчалар ёрқин ва эсдақоларли бўлганидан далолатдир. Бугунги ёш авлод Муҳаббат Шамаевани танимаган тақдирда ҳам “Кўчалар”ни ёддан билиши аниқ.
 
1944 йилда Бухорода таваллуд топган Муҳаббат Шамаева ҳамкасби Илёс Маллаев билан турмуш қуради. Хонанда ўзбек мақом қўшиқлари ва лапарчилик санъатининг дурдона асарлари билан дунёнинг 30га яқин мамлакатларини кезиб чиқди. Оилавий шароити сабаб АҚШга жўнаб кетган ҳофиза ўз Ватанини унутгани йўқ. У сўнгги бор 2011 йилда Ўзбекистонга келиб, ҳамкасблари ва шогирдлари билан учрашган эди.
 
72 ёшни қаршилаган Муҳаббат Шамаева ижод оламида жуда катта йўлни босиб ўтди. У яратган қўшиқлар ҳамон тиллардан тилларга ўтиб келмоқда. Шамаева ижодининг хорижда ҳам обрў топиши, қўшиқларнинг мукаммал ишлаганида, замон ва макон танламаслигида. Уни яқиндан билган ҳамкасблари ва мухлислар буни алоҳида эътироф этади.
 
Маълумотларга қараганда, айни кунларда Муҳаббат Шамаева туғилиб ўсган жойи – Бухорони зиёрат қилиш учун йўлга отланган. 25 август куни Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида ҳофиза ижодига бағишланган кеча бўлиб ўтади.

Теглар:Муҳаббат Шамаева Илёс Маллаев Гулбаҳор Эрқулова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!