...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москваликлар бомба туфайли эвакуация қилинди


17:03, 25.05.2017 Олам
 3 266

Уй атрофидаги майдон қуршаб олинган бўлиб, у ерда махсус хизматлар текшириш ўтказишмоқда.

Москва ғарбидаги ҳудудда яшовчи аҳоли портлаш хавфи борлиги учун эвакуация қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Новопеределкинская кўчасида жойлашган уйдаги хонадонларнинг бирида бомба портлашга тайёр қилиб қўйилгани аниқланган.
 
Уй атрофидаги майдон қуршаб олинган бўлиб, у ерда махсус хизматлар текшириш ўтказишмоқда.
 
Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг декабрь ойида Москвадаги Наметкина кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида портловчи қурилма топилган. Бомба ўз вақтида хавфсизлик ходимлари томонидан зарарсизлантирилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Москва Бомба эвакуация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!