...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвадаги Туркия элчихонаси олдида намойишлар давом этмоқда


15:41, 26.11.2015 Олам
 3 437

Москвадаги намойишчилар Туркияга нисбатан нафратларини унинг элчихонаси орқали намойиш этишда давом этишмоқда.

   Бугун Туркия элчихонаси олдида янги намойишлар тўлқини бошланди.  Намойишчилар "қора тамға" деб ёзилган баннерларни кўтариб кўчага чиқишган.  Бундан ташқари,  йиғилганлар дипломатик ваколатхона томонга қора қоғоздан ясалган рамзий самолётларни учиришган - дея хабар қилади vesti.ru.

   Элчихонанинг ёнидаги кўча ҳали ҳам металл тўсиқлар билан ёпиб ташланган. Бино полиция ходимлари томонидан қўриқланмоқда.  Россияликлар Су-24 ҳалокати сабабли Москва кўчалари бўйлаб уч кундан бери ўз норозиликларини билдиришяпти. Металл тўсиқлар устига "Орқадан урилганган зарбага жавоб",  "Қасосдан қочиб бўлмас",  "Бизга Туркия соҳиллари керак эмас",  "Суриядан йўқолинглар",  "Туркияни газсиз қолдирамиз" деган шиорлар ёпиштириб ташланган.

   РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Су-24нинг ҳалокати провокациядан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаган эди.  Унинг айтишича,  Россияни уруш гирдобига тортишга ҳаракат қилаётганлар қаттиқ адашади.
Адиз Аҳмедов

Теглар:элчихона Туркия Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Raxmonoff
21:03 26.11.2015

Xa achinarli xolat



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!