...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвадаги савдо марказида чақалоқ вафот этди


10:23, 30.01.2017 Олам
 2 936

Аравачада ётган гўдак устига ёпилган матолар сабаб бўғилиб қолган.

Кеча, 29 январь куни Москвадаги савдо марказида бир неча ойлик гўдак вафот этди. Бу ҳақда “Ntv.ru” хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, набирасини аравачада айлантириб юрган аёл, гўдакнинг нафас олмаётганини сезиб қолган ва дарҳол тез ёрдамни чақирган.
 
Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари гўдакнинг вафот этганини қайд этишган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бир неча ойлик бола қайт қилган. Бироқ устига ёпилган матолар сабаб, суюқлик унинг нафас йўлларига кетиб қолган. Натижада гўдак бўғилиб қолиб нобуд бўлган.
 
Кўнгилсизлик юзасидан тергов суртиштирув ишлари давом этмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Москва Савдо маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!