...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада Путиннинг Ўзбекистонга келиши муҳокама қилинди


18:06, 30.05.2018 Жамият
 5 519

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Бугун, 30 май куни Россияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
 
Учрашув Москва шаҳрида “Примаков ўқувлари” халқаро форум ишида иштирок этиш доирасида амалга ошди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари жаҳонда эътироф этилган илмий-эксперт, йирик олим-шарқшунос,  Россиянинг атоқли давлат ва жамоат арбоби,  собиқ Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири хотирасига бағишланган форумнинг муваффақиятли ўтказилиши билан Сергей Лавровни табриклади.
 
Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
 
Аввало,  Тошкент шаҳрида куз ойида ўтказилиши режалаштирилган президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
 
Музокараларда Россия Президентининг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифи иттифоқлик ва стратегик шерикликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш,  унга аниқ ва узоқ муддатли тус бериш учун алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
 
Шунингдек, вазирлар томонидан айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Россия Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар