...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада фавқулодда ҳолат: Кўчага чиқиш тавсия қилинмайди


19:52, 28.03.2018 Олам
 18 773

Россия ФВВ москваликларни огоҳлантирди.

Бугун, 28 март куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус хат билан пойтахт Москва аҳолисига мурожаат қилди.
 
Мурожаатга кўра, эртага, 29 март куни шаҳарда зарарли моддаларнинг ҳавода тарқалиши билан боғлиқ ўта ифлосланиш ҳолати кузатилиши кутилмоқда.
 
Шу муносабат билан ФВВ москваликларга уйдан чиқмасликни, эшик-деразаларни очмасликни ва уй ичида кондиционерлардан фойдаланишни маслаҳат бермоқда.


 
Таъкидланишича, жорий йилнинг 21 март куни Москва вилоятидаги “Ядрово” полигонидан зарарли газ тарқала бошлаган. Натижада, маҳаллий аҳоли орасида ушбу газдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган ва айримлар шифохонага ётқизилган.
 
Аҳоли ўртасида эртага кузатилиши кутилаётган об-ҳаво айнан мана шу полигондаги амалиётлар натижасида содир бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Москва фавқулодда ҳолат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!