...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада 3-4 ёшли боланинг танаси бошсиз ҳолда топилди


15:51, 29.02.2016 Олам
 6 595

Болани ўлдирганликда айбланаётган энага аёл қўлга олинди.

Москвада ёш болани шафқатсиз ўлдиришда гумон қилинаётган энага қўлга олинди.

Бу ҳақда Москва Бош тергов бошқармаси раҳбари катта ёрдамчиси Юлия Иванова ТАССга маълум қилишича, гумондор аёл “Октябрьское поле” метро бекатига яқин жойда қўлга олинган.

Ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот органлари манбасига кўра, боланинг танаси бошсиз ҳолда топилган. Боланинг бошини, дастлабки тахминларга кўра, энага аёл ўзи билан олиб кетган.

Душанба куни эрталаб Москва шаҳрининг шимоли-ғарбий қисмидаги “Народное Ополчение” кўчасида жойлашган турар-жой биноларидан биридаги квартирада ёнғин чиққан. Хоналардан биридаги нарсалар ва мебеллар ёниб кетган. Оловни ўчиргандан сўнг, 3-4 ёшдаги боланинг бошсиз жасади топилади. Белгиларга кўра бола қийноқлар билан ўлдирилган.

РБК интернет-нашрининг хабар беришича, қўлга олинган энаганинг ёнидан боланинг қонга ботган боши топилди. Аёл Ўрта Осиё давлатларидан бирининг фуқароси ҳисобланади. Воқеа юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-модда 2-бандига (ёш болани ўлдириш) асосан жиноий иш қўзғатилди, дейди РБК.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Москва Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!