...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москва шаҳрида дастлабки электробус ҳаракатлана бошлади


17:17, 13.07.2016 Олам
 2 932

Россияда 2020 йилгача жамоат транспортларининг ярми электробусларга айлантирлиши мумкин.

Москва маркази бўйлаб биринчи электробус аҳолига хизмат қилишни бошлади. Мазкур  ҳаракат воситаси электр қувватини дизель-генератордан олади. Бу ҳақда “Интерфакс”  хабар берди.
 
Электробуснинг салони турникет билан жиҳозланмаган, йўл ҳаққи валидатор орқали тўланади. Тўхташ пайтида транспорт воситаси йўловчиларга қулайлик туғдириш учун бир томонга оғади.
 
Маълумотларга қараганда, Россияда 2020 йилгача мамлакат жамоат транспортлари экологик жиҳатдан зарарсиз бўлиши режалаштирилган.
 
Москва шаҳридаги троллейбуслар ўрнини ҳам электробуслар эгаллаши кутилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, электробус автоном механик тарзда ҳаракатланувчи транспорт воситаси ҳисобланади. Бундай турдаги ҳаракат воситаларида махсус қувват йиғувчи ускуналар (батарея) бўлиб, улар электродвигателни ҳаракатлантиради. Электробусларнинг баъзи турларида турли хил ёқилғи билан ишловчи генераторлар бор.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Москва Электробус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!