...
МЕНЮ
ONLINE TV

Михаил Саакашвили Грузиядан “ҳайдалиб”, Украинага келганди. Энди Украина ҳам уни “ҳайдамоқчи”?


17:23, 12.07.2017 Олам
 3 433

Грузия бош прокуратураси унга нисбатан жиноий иши очган. У 5 миллион долларга яқин маблағни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан чиқариб юборишларидан қўрқмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Российская газета” нашри хабар берди.
 
Саакашвили 2013 йилда Грузияга янги президент тайинланиши сабабли мамлакатни тарк этганди. Грузия бош прокуратураси унга нисбатан жиноий иш очган эди. У 5 миллион долларга яқин маблағни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
 
2015 йилда Украина президенти Петр Порошенко унга Украина фуқаролигини тақдим этиб, Саакашвилини Одесска вилоятининг раҳбари этиб тайинлади. 2016 йил ноябрда Саакашвили Одесска вилояти губернаторлиги лавозимидан истеъфога чиқди. Бунга эса Украина ҳукуматининг коррупцияга қарши курашишни истамаганини сабаб қилиб кўрсатди.
 
2015 йилда Грузия прокуратураси Украина ҳукуматидан Саакашвилини қайтариб беришни талаб қилди. Шу йилнинг ёз фаслида у Грузия фуқаролигидан чиқариб ташланди. Аммо бу билан унинг айби йўқ қилинмаслиги таъкидланди. Саакашвили Грузияга кириб келиши билан у дарҳол қўлга олиниши керак.
 
Июль ойида Украина президенти Петр Порошенко расмий ташриф билан Грузияга келиши кутилмоқда. Грузия ҳукумати вакиллари мазкур ташриф давомида Саакашвили мавзуси қўзғатилмаслиги ҳақида маълум қилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Украина Грузия Михаил Саакашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!