...
МЕНЮ
ONLINE TV

Михаэль Шумахернинг шол аҳволдаги сурати учун 1 миллион евро сўралмоқда


10:45, 19.12.2016 Спорт
 3 630

Ушбу хабар тарқалгач, Шумахернинг оиласи Оффенбург шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган.

Бир неча кун аввал, Германия ОАВларида машҳур пойгачи Михаэль Шумахернинг уйида, уни шол аҳволда ётган ҳолатида олинган сурати тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар болалади. Маълумотларга кўра, номаълум шахс шол бўлиб ётган спортчини яширинча суратга олган ва уни бир қатор нашрларга 1 миллион евро эвазига таклиф қилган. Бу ҳақда “f1news.ru” ёзмоқда.
 
Ушбу хабар тарқалгач, Шумахернинг оиласи Оффенбург шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган. 7 карра жаҳон чемпиони бўлган пойгачининг шахсий ҳаётига дахл қилувчи ушбу иш юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилган.
 
“Номаълум шахс қатор таҳририятларга Михаэль Шумахернинг уйида, уни шол аҳволда яширинча олган суратини катта пул эвазига сотиб олиш таклифини билдирган”, дейилади прокуратура тергов ҳужжатларида.
 
Михаэль Шумахер 2013 йилнинг 29 декабрь куни Франциянинг Мерибель курортида тоғ чанғисида учаётиб, тўсатдан йиқилиб кетди ва бошидан оғир жароҳат олганди. Пойгачи миясининг икки яримшарига қаттиқ шикаст етди ва ички қон кетиш кузатилгани сабабли шол бўлиб қолган.
 
Бир неча кун аввал, ушбу бахтсиз ходисага 3 йил тўлди. Гарчи орадан бир неча йил ўтган бўлса-да, шу кунгача Шумахернинг саломатлиги, умумий ҳолати ҳақидаги маълумотлар унинг оиласи ва менежери томонидан сир сақланади.
 
ОАВда тарқалган миш-миш сабабли кеча, 18 декабрь куни Шумахернинг менежери Сабине Кем оммага мурожаат қилди.
 
“Шумахернинг саломатлиги жамиятда муҳокама қилинадиган мавзу эмас. Шундай экан, биз кейинчалик ҳам бу борада бирор маълумот бермаймиз. Биз бу ишни унинг шахсиятини ҳимоя қилиш мақсадида қилаяпмиз. Унинг саломатлиги ҳақидаги ҳар бир миш-миш соғлиғи янада ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкин. Баъзилар учун буни тушуниш қийин бўлшини ҳам тушунамиз, аммо биз айнан Михаэлнинг принципи асосида шундай қилишга мажбурмиз. Бизни тушунасизлар деб умид қиламиз. Михаэль машҳурлик чўққисининг энг юқори поғонасига кўтарилганида ҳам шахсий ҳаётини сир тутган, ҳимоя қилган. У омма ва шахсий ҳаёти ўртасига чизиқ тортганди”.
 
Қатор нашрларнинг тақдиқлашларича, Кем Шумахерлар оиласининг суратлар сабаб прокуратурага мурожаат қилганини тасдиқлаган.
 
Маълумот учун, шу вақтгача спортчининг ҳозирги ҳолати, унинг саломатлиги, саломатлигидаги ўзгаришлар ҳақида бирор марта ҳам маълумот берилмаган.
Умида Якубова

Теглар:Михаэль Шумахер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!