...
МЕНЮ
ONLINE TV

Михаэль Шумахер ўлим тўшагида ётибди


18:33, 07.07.2016 Спорт
 5 666

Спортчи ўзининг Швейцариядаги вилласида тикланиш муолажаларидан ўтмоқда.

“Формула-1” мусобақаларининг етти карра чемпиони, афсонавий германиялик пойгачи Михаэль Шумахер бош қисмидан олган оғир жароҳатдан сўнг, ҳалигача даволанмоқда. Вазият шунчалик оғирки, у ҳақда батафсил маълумот бериш мумкин эмас, дейди спортчининг менежери Сабина Кем.
 
Шумахер 2013 йилнинг декабрида Франциянинг Мерибель курортида тоғ чанғисида учаётиб, тўсатдан йиқилиб кетди ва бошидан оғир жароҳат олди. Пойгачи миясининг икки яримшарига қаттиқ шикаст етди ва ички қон кетиш кузатилди.
 
Маълумотларга қараганда, у 2014 йилнинг сентябридан буён, ўзининг Швейцариядаги вилласида тикланиш муолажаларидан ўтмоқда. Спортчи ҳақидаги маълумотлар жуда кам.
 
“Албатта, Михаэль аввалгидек биз билан! У ҳаётни тарк этишга шошмаяпти. Лекин вазият оғирлиги боис, сизга батафсил маълумот беролмайман, буни тушунишингиз керак. Михаэлнинг оиласидагилар шахсий ҳаётларининг дахлсиз бўлишини хоҳлашади”, дейди Кем.
 
Унинг пойгачи ҳақида атайлаб маълумот бермаслигининг асосий сабаби, ОАВ томонидан бунинг нотўғри талқин қилинишининг олдини олишдир.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Формула-1 Михаэль Шумахер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!