...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик футзалчилардан бири ОФК томонидан 1,5 минг доллар миқдорида жаримага тортилди


10:37, 19.12.2016 Спорт
 2 597

Футзалчининг жаримага тортилишига Осиё футбол конфедерацияси қарорини менсимаганлиги сабаб бўлган.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси, қолаверса, собиқ “Олмалиқ”, айни вақтдаги “Ардус” клуби вакили Даврон Чориев 1,5 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси Ахборот хизмати хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, Даврон Чориев Осиё футбол конфедерациясининг тартиб-интизом қоидасини бузган. Натижада ОФК қарорига нисбатан ҳурматсизлик қилган Даврон Чориевга 1,5 минг доллар қийматда жарима белгиланди.
 
Спортчи жаримани 30 кун ичида тўлаши лозим. Акс ҳолда жарима миқдори икки карра оширилади ва 3 минг доллар тўлаши керак бўлади. Агар бу жарима ҳам тўланмаса, унда Даврон Чориев футзални тарк этишига тўғри келади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Футзал Даврон Чориев ОФК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!