...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллий олимпия қўмитаси олтин медаль учун қанча пул ажратиши маълум бўлди


10:02, 29.03.2018 Спорт
 3 460

Кеча Миллий олимпия қўмитаси расмийлари Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни тақдирлашди.

Енгил атлетика, спорт курашлари ва велоспорт бўйича Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар Миллий олимпия қўмитаси томонидан мукофотланди.
 
Хабарингиз бор, февраль ойида енгил атлетикачилар Эронда, велоспорт терма жамоаси аъзолари Малайзияда, курашчилар эса Қирғизистондаги Осиё чемпионатида иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритгандилар.
 
Шу муносабат билан нуфузли мусобақаларда олтин медални қўлга киритган спортчилар МОҚ томонидан 15 миллион, кумуш медаль соҳиблари 10 миллион, бронза медалларига сазовор бўлганлар эса 5 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.
 
Шунингдек, ушбу спортчиларни тарбиялаган мураббийларга ҳам пул мукофотлари тақдим этилди. Мукофтларни эгаларига Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар топширишди.
 
Маълумот учун, маросимда жами 20 нафар спортчи ва худди шунча мураббий бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тақдирлаш МОҚ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!