...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Маша ва Маймоқ” мультфильмида Россиянинг ҳарбий мақсадлари яширинганми?


14:07, 19.11.2018 Олам
 11 780

“Бунда Путинча манёврни кўриш мумкин”, дейди Глис.

Россиялик ижодкорлар томонидан яратилган “Маша ва Маймоқ” мультфильми бир неча мамлакатларнинг ёш томошабинларнинг севимли  мультфильмига айланиб улгурган. Шунга қарамай мазкур мултьфильм танқидга учради.
 
Мультфильмнинг Youtube’даги инглизча каналида 4,2 миллион обуначиси мавжуд. Умумий миқдорда мультфильмнинг барча қисмлари 40 миллиард маротаба томоша қилинган.
 
Британаниядаги Букингем университетининг ҳавфсизлик бўйича мутахассиси Энтони Глис “Times” нашрига берган интервьюсида мазкур мультфильм салбий характерга эга эканини таькидлайди. “Маша ўта абжир, жасур. Бунда Путинча манёврни кўриш мумкин”, дейди Глис.


 
Шу пайтгача бундай танқидлар Финляндия, Эстония ҳамда Литва оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам билдирилганди. Ҳарбий кийим кийган Маша Маймоқнинг боғини қўриқланаётганда, қуён сабзи ўғирлашга ҳаракат қилади. Аммо Маша бунинг олдини олади. Литва оммавий ахборот воситаларида айнан шу эпизод Россиянинг агрессив сиёсатини ифода этган, дея талқин қилинган
 
Ушбу мультфильмнинг яратувчиси ҳисобланган “Анимаккорд” компанияси директори Дмитрий Довейко танқид юзасидан қуйидгича фикр билдирди:
 
“Биз мустақил компания ҳисобланамиз ва давлат маблағига фаолият юритмаймиз. Лойиҳанинг сиёсат билан умуман алоқаси йўқ”.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Маша и Маймоқ Анимаккорд Дмитрий Довейко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!