...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳурбек Раимжонов: “Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти қоровулининг обрўси ректорникидан кам эмас”


10:59, 23.05.2016 Шоу-бизнес
 6 639

Хонанда Машҳурбек Раимжонов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти қоровули билан суратга тушиб, унинг институтдаги фаолиятига тўхталди.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Машҳурбек Раимжонов ўзи таҳсил олган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюриб, олий ўқув юрти қоровули билан суратга тушди ва унинг обрўси институтда ректорники билан тенглигини айтди.
 
“Ёнимда турган бу инсонни Санъат институтида ўқиган барча санъаткорлар яхши танишади. Исмлари Абдураззоқ ака. 20 йилдан бери шу даргоҳда қоровул бўлиб ишлайдилар. Шунга қарамасдан, санъатни жуда нозик тушунадилар. Имтиҳонларимизгача кириб, ҳаммага ўз баҳоларини, маслаҳатларини бериб ўтирардилар. Қанча-қанча талабаларни жазоланишдан, ҳайдалишдан сақлаб қолганлар. Қоровул бўлсалар ҳам ҳурматлари ректорникидан кам эмас. Хуллас, қоровулликни санъат даражасига олиб чиққан инсон ёхуд бир сўз билан айтганда, ўзимизнинг Абдураззоқ ака. Умарлари узоқ бўлсин!”, деб ёзади Машҳурбек Раимжонов.
 
Машҳурбекнинг ижтимоий тармоқдаги суратига кўплаб таниқли санъаткорлар ўз изоҳларини битишди. Улар орасида актрисалар Нигина Анорбоева ва Гулнора Қосимова ҳам бор. Улар ҳам Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти қоровулини кўп эслашларини ёзиб қолдиришган. 

Теглар:Машҳурбек Раимжонов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!