...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг энг кекса одамларидан бири 121 ёшни қаршилади


11:18, 18.05.2016 Жамият
 5 710

Актёр Алишер Узоқов ва хонанда Машҳурбек Раимжонов уч асрни кўрган фарғоналик онахонни йўқлаб боришди.

Айни дамда республикамизнинг турли ҳудудларида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивали ўтказилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида ўтказилаёган  фестивал доирасида таниқли санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар бир қатор акцияларда иштирок этмоқда. Булар орасида кексалар билан учрашиб, уларнинг ҳолидан хабар олишдек савобли тадбирлар ҳам ўрин олган.
 
Актёр Алишер Узоқов ва хонанда Машҳурбек Раимжонов Фарғона вилояти, Бувайда туманида истиқомат қилувчи Ўзбекистоннинг энг кекса одамларидан бири хонадонида меҳмон бўлишди. 1895 йилда таваллуд топган Ҳувайдо Умарова бу йил қутлуғ 121 ёшни қаршилади. У киши бугун нафақат Фарғонанинг, балки Ўзбекистоннинг фахрига айланган. Кўп йиллар жамоа хўжалигида фаолият юритган онахон бугун фарзандлари, набиралари бағрида кексалик гаштини суриб яшамоқда.
 
Уни йўқлаб борганлардан бири хонанда Мушҳурбек Раимжонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ая билан тушган суратини жойлаб, қуйидагича изоҳ қолдирди:
 
“Фарғона вилояти, Бувайда туманида истиқомат қилувчи 121 ёшли онахон билан учрашдик. Таассуротлар “даҳшат”! Ахир, 121 йил – бу ҳазилакам муддат эмас-ку...”
 
Таҳририятимиз номидан онахонга узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз!

Теглар:Машҳурбек Раимжонов Алишер Узоқов Ҳувайдо Умаров Фарғона Бувайда тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар