...
МЕНЮ
ONLINE TV

Улуғбек Раҳматтуллаевга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилдими? Манзурагачи?


17:22, 24.08.2016 Шоу-бизнес
 8 942

Ижтимоий тармоқларда хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Манзура Йўлдошева ва Машҳурбек Раимжоновнинг мукофотлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами арафида ҳар йили илм фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат, ижтимоий соҳалар ривожига қўшган ҳиссаси учун бир қатор ҳамюртларимиз давлатимизнинг юксак унвонлари билан мукофотланадилар. Маълумотларга қараганда, бу йил мукофотланадиганлар орасида хонанда Улуғбе Раҳматуллаев ҳам бор. Узунқулоқ гапларга қараганда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига лойиқ деб топилган.
 
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура Йўлдошева ва Машҳурбек Раимжонов эса “Шуҳрат” медали топширилади.
 
Юқорида номлари келтирилган санъаткорларни мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинганича йўқ, бироқ хонандаларнинг атрофидаги дўстлари ва яқинлари бу хушхабарни бошқалар билан бўлишмоқда. Ижтимоий тармоқларда аллақачон муҳокамалар бошланган.
 
Юқоридаги хабар ўз тасдиғини топганича йўқ. Балки бу ҳам интернет оламида кўтарилган навбатдаги шов-шувдир. Яқин соатларда бунга батафсил аниқлик киритамиз. 

Теглар:Манзура Йўлдошева Улуғбек Раҳматуллаев Машҳурбек Раимжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nuriddin
10:40 25.08.2016

Манзурахоннинг кайси хизматлари учун бу медал топширилмокда. Интернетга жойлаган алламбало суратлари учунми ?. Ёки чиройли коматиу чунми ? Манзурахон Узбекистоннинг шухратини ошириш учун нима килиб берди ? Бу медал ёзнинг жазирама иссигида-кишнинг кахратон совугида, кийин шароитларда мардларча мехнат килаётиган темирйулчилар, чупонлар, курувчилар, пахтазордаги дехконлар, геологлар, укитувчилар ва бошка сохадаги мехнаткашлар учун берилиши керак эди. Хуш Манзурахон буларнинг кайси бирини бажаряпти. Ёки давлатимизнинг чегарисида куриклаяптими ? рахбарлар шу нарсани уйласа буларди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!