...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марсда қисқичбақа борлигини пайқашди


17:55, 16.06.2017 Бу қизиқ
 4 775

Олимлар Марсда қисқичбақага ўхшаш катта мавжудот ҳаракатланаётгани ҳақида маълум қилишди.

Олимлар Марсда қисқичбақага ўхшаш катта мавжудот ҳаракатланаётгани ҳақида маълум қилишди.
 
Бунинг исботи сифатида улар “қизил сайёра”да космик воситалар орқали суратга олинган расмларни кўрсатишди.
 
Бундан ташқари, интернетда катта “қисқичбақа” тасвирланган видео ҳам пайдо бўлди. Бироқ фойдаланувчилар уни сохта, деб ўйлашмоқда.
 
“Los Angeles Times” газетаси ходими Дэвид Лазарус эса Twitter’да “Марсдаги қоялар катта қисқичбақага ўхшайди, бу шунчаки қоя”, деб ёзиб қолдирган.
 
Узоқ йиллардан буён Марсда ҳаёт борлиги ҳақида тахминлар мавжуд. Олимлар бу ҳақда кўп изланишган ва “қизил сайёра”дан олинган турли мавжудотларнинг расмини элон қилишган.
 
Улардан бири NASA томонидан 1976 йилда тақдим этилган инсон юзининг сурати эди. Бироқ бу кейинчалик оддийгина тош экани маълум бўлди.
Сумбула

Теглар:Марс қисқичбақа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!