...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёев Учтепа туманида бўлди


17:37, 16.06.2017 Жамият
 4 898

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги биносини кўздан кечирди.

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 16 июнь куни пойтахт Тошкентнинг Учтепа туманига ташриф буюрди.
 
Ташрифни туманда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишдан бошлаган давлат раҳбари Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабини бориб кўрди.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
 
Бундан ташқари, Президент Учтепа туманига ташрифи чоғида тумандаги собиқ “Сигнал” заводи таркибида ташкил этиладиган технопарк лойиҳаси билан танишди.
 
Сўнг Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташрифи чоғида Ватанпарвар маҳалласи ҳудудидаги “Ватанпарвар иноқ коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти билан танишди.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги биносини кўздан кечирди ва мажлислар залида туман фаоллари билан учрашув ўтказди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Учтепа Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар