...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвадаги Пушкин музейидан Ўзбекистонга тегишли экспонатлар қайтарилди


16:48, 16.06.2017 Жамият
 3 025

Махсус рейслар орқали музей экспонатларини Маданият вазирлиги ходимлари бошчилигида қайтариб олиб келинган.

“Саҳродаги Лувр” номини олган И.Савицкий номидаги музей экспонатлари Москвадан мамлакатимизга қайтарилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Музей экспонатлари 7 апрель-30 май кунлари Пушкин номидаги тасвирий санъат Давлат музейида кўргазмаси қўйилган. Коллекцияда 250 дан ортиқ тасвирий ва амалий санъат намуналари, археологик буюмлар жой олган.


 
Президент Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифи давомида Владимир Путин билан Пушкин номидаги тасвирий санъат музейига ташриф буюриб, кўргазма очилиш маросимида қатнашган эди.
 
Хабарда айтилишича, 9, 11, 14 июнь кунлари Москва-Нукус йўналиши бўйича ташкил этилган махсус рейслар орқали музей экспонатлари вазирлик ходимлари бошчилигида қайтариб олиб келинган.
 
И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ўзининг бебаҳо дурдона экспонатлари билан дунё санъат ихлосмандлари эътиборини қозонган. Музейда графика, ҳайкалтарошлик, тасвирий ва амалий санъат намуналари, турли археологик топилмалар, этнография буюмлари, қадимий суратлар, тарихий ҳужжатлар сингари юз мингга яқин нодир экспонат жой олган.


 
Шундай буюк меросни йиғиб қолдирган олим 2002 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
 
Шунингбек, музейдан қорақалпоқ элининг миллий безаклари, халқ амалий санъати намуналари, каштачилик буюмлари, миллий либослари ҳам ўрин эгаллаган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:И.Савицкий Саҳродаги Лувр Музей Пушкин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар