...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татьяна Каримова ҳар қачонгидан ҳам фаол


13:27, 04.10.2018 Жамият
 7 705

Меҳмонларни Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова қаршилади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова Ислом Каримов ёдгорлик Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди фаолиятида ҳар қачонгидан ҳам фаол. Татьяна Каримова айни дамда фонднинг васийлик кенгаши аъзоси сифатида фонд фаолиятига бошчилик қилмоқда.
 
Кеча, 3 октябрь куни Олимпия шон-шуҳрати музейи ходимлари Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди, унинг хотирасига ҳурат бажо келтирди. Меҳмонлар “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмасига ҳам ташриф буюрдилар. Уларни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова қаршилади ва кўргазма билан таништирди.


 
Олимпия шон-шуҳрати музейи Ўзбекистон мустақиллигининг 5 йиллиги арафасида 1996 йил очилган.  Ўша йили Ислом Каримов,  жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ҳамда халқаро олимпия ҳаракатига улкан ҳисса қўшгани учун Халқаро олимпия қўмитасининг олий мукофоти – Олимпия олтин ордени билан тақдирланган эди.
 
Ислом Абдуғаниевичга мазкур нуфузли мукофотни топширган, Халқаро олимпия қўмитасининг ўша вақтдаги Президенти Хуан Антонио Самаранч, Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган.


 
Ҳар йили ушбу музей экспозицияси ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган юксак мукофотлар, халқаро совринлар билан бойитиб борилади. 

Теглар:Татьяна Каримова Олимпия шон-шуҳрати музейи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар