...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди


14:38, 18.10.2018 Олам
 4 605

Очилиш маросимида Татьяна Каримова ҳам иштирок этди.

Аввалроқ, Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 18 октябрь куни Москвадаги Ислом Каримов ёдгорлигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ёдгорлик Ўзбекистон элчихонасига яқин жойга ўрнатилган.
 
Ёдгорликда Ислом Каримовнинг боғда сайр қилиб юргани тасвирланган. У британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй бошчилигида ясалган ва Ислом Каримов номидаги скверга ўрнатилган.


 
Очилиш маросимида Россия Федерация Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Николай Фёдоров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматилла Йўлдошев, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Григорий Карасин, Москва мэрининг ўринбосари Александр Горбенко қатнашган.


 
Маросим вақтида Татьяна Каримова Керчдаги коллежда содир бўлган воқеа сабаб ҳамдардлик билдирган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ислом Каримов Москва Ҳайкал Татьяна Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!